10:53 / 13.10.2021
1 439

Ким Чен Иннинг жамоатчиликдан сир сақлайдиган хоббиси ошкор бўлди

Ким Чен Иннинг жамоатчиликдан сир сақлайдиган хоббиси ошкор бўлди
Фото: «Кремлin.ru»
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ҳар уч-тўрт ойда бир жамоатчилик олдидан сирли равишда ғойиб бўлиб, миш-мишлар тўлқинини келтириб чиқаради. The Times журналистларининг фикрича, бу вақтда у ўзининг севимли машғулоти — саноат дизайни билан шуғулланади.

Журналистларнинг сўзларига кўра, Ким Чен Ин бутилкалар, юк кемалари, компания логотиплари ва мактаб формалари дизайнини ишлаб чиқишни бошлаган.

Бу далилларни қўллаб-қувватлаш учун журналистлар Пхеньяндаги саноат дизайни кўргазмасида Ким Чен Иннинг қўлида дафтар билан тушган янги фотосуратларини келтирди. Кўргазмадан олинган ушбу фотосуратларни таҳлил қилиб, журналистлар мамлакат раҳбари камида 25 кун давомида иштирокчиларнинг 110 асарини ўрганиб чиққанини аниқлади.

Тадбирда Шимолий Корея рассомлари иштирок этган ва ўзларининг турли дизайн лойиҳаларини оммага намойиш қилганди.
Шунингдек, КХДР раҳбари иккита янги сайёҳлик йўналиши концепциясини ўрганаётгани хабар қилинган.

Май июнь ойларида Ким Чен Ин қарийб бир ой давомида жамоатчиликка кўриниш бермаганди.

Сентябрь бошида Ким Чен Иннинг интернетда чоп этилган фото ва видеотасвирлари кенг муҳокама қилинган. Кадрлар Кимнинг соғлиғи ҳақида янги миш-мишларга сабаб бўлган. Шимолий Корея давлат оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган фотосуратда давлат раҳбарининг жуда озиб кетганини кўриш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Иннинг жамоатчиликдан сир сақлайдиган хоббиси ошкор бўлди
[/banner_pushhouse