
Москва метроси ўзбек ва тожик тилларини биладиган кассирларни ёллашни бошлади, деб хабар берди «Podrobno.uz».
Гап «Бутовская» йўналишининг «Лесопарковая» метро бекати ҳақида кетмоқда. Айнан шу бекат орқали Сахарово миграция марказига борилади. Шу сабаб ҳар куни бу бекатга минглаб муҳожирлар келади.
Москва транспорт бошқармаси бу йўловчиларнинг қулайлиги учун қилинганини таъкидлади.
Кассир 39 минг рубль ва ундан кўп маош олади. Иш тартиби: 3 кун соат 06:30 дан 14:00 гача иш, кейин 1 кун дам, яна 3 кун 13:30 дан 22:00 гача иш ва яна 1 кун дам.
Тилларни билиш бошланғич даражада бўлиши керак, таълим умумий ўрта таълимдан паст бўлмаслиги керак.
«Бизнинг вазифамиз — метро ҳар хил йўловчилар учун тушунарли ва қулай бўлиши. Масалан, вагонлардаги электрон тахтада метро харитаси тўққиз тилда такрорланган», — дейилади Москва транспорт бошқармаси хабарида. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.