Фото: theguardian.com
Эрон вилоятларидан бирининг губернатори Обиддин Хуррам ўз инаугурацияси вақтида номаълум эркак томонидан тарсаки еди. Ушбу воқеа видеосини The Guardian нашри эълон қилган.
Хуррам саҳнадаги минбардан туриб сўзлаётганда, унинг ёнига бир эркак кўтарилиб, юзига тарсаки тушириб қолган. Вазиятга қўриқчилар аралашиб, эркакни олиб кетишган.
Таъкидланишича, воқеадан кейин губернатор минбар ёнига қайтиб, ўз нутқини давом эттирган. У ҳужум қилган эркакни танимаслигини ва уни кечиришини айтган.
Бу орада The Guardian’нинг IRNA ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, сиёсатчига тарсаки туширган эркак Хуррам раҳбарлик қилган “Ашуро” гвардия корпуси аъзоси бўлган. Агентликнинг маълум қилишича, эркак сиёсатчига “шахсий сабабларга” кўра тарсаки туширган.
Маълумотларга кўра, Хуррам губернатор лавозимини эгаллашидан олдин Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг Шарқий Озарбойжон вилоятидаги кучларига қўмондонлик қилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди