Покистон Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашда ҳокимиятни эгаллаб олган толибларга ёрдам кўрсатмоқда. Бу ҳақда 23 октябрь куни The Washington Post нашри «Толибон»нинг икки вакилига таяниб хабар берган.
Нашр хабарларига кўра, Покистон террорчиларга қарши курашда разведка маълумотларини узатиш ва техник ёрдам кўрсатиш учун «норасмий каналлар»дан фойдаланади. Хусусан, Покистон томони ИШИД жангариларини аниқлаш мақсадида «Толибон»га телефон қўнғироқлари ва интернет фаоллигини кузатишда ёрдам бермоқда.
"Покистон - бизнинг биродаримиз ва улар бизни кўп жиҳатдан, жумладан ИШИД ҳақида маълумот ва разведка алмашиш орқали қўллаб-қувватлайди. Агар АҚШ ва дунёнинг қолган қисми биз билан маълумот алмашишса, биз бир неча кун ичида ИШИДни мағлуб эта оламиз”, деган «Толибон» етакчиси.
Ўз навбатида, Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг исми ошкор қилинмаган вакили The Washington Post газетасига берган интервьюсида, бу норасмий мулоқот ва разведка алмашиш бўйича ўрнатилган шериклик эмаслигини айтган. Шу билан бирга, расмий Исломобод «Толибон» билан терроризмга қарши курашда ҳамкорлик масаласини муҳокама қилганини тасдиқлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?