15:43 / 27.10.2021
1 374

«iPhone 13 Pro»ни 15 сонияда бузган хакерлар 330 минг долларни қўлга киритишди

«iPhone 13 Pro»ни 15 сонияда бузган хакерлар 330 минг долларни қўлга киритишди
Фото: «AppleInsider.ru»
«Tianfu Cup» киберхавфсизлик бўйича халқаро танловида «Pangu Lab» (Хитой) жамоаси хакерлари масофадан туриб «iPhone 13 Pro» смартфонини бузиб кириб, ўз назоратларига олишди. Бунинг учун уларга атиги 15 сония кифоя қилди. «Forbes» ёзишича, хакерлар смартфон эгасининг маълумотлари, фотосуратлари ва барча иловаларини қўлга киритишган.

Хитойлик хакерлар қурилмадаги айрим маълумотларни ўчириб ташлашни ҳам уддалашган. Таъкидланишича, «Pangu Lab» жамоаси смартфонни бузишда iOS 15 ядроси ҳамда Safari браузеридаги заифликдан фойдаланишган.

«Смартфонни саноқли сонияларда бузиш учун фойдаланувчи хакерлар тайёрлаб қўйган тузоқ — зарарли ҳаволани босишининг ўзи етарли бўлди», — дейилади хабарда.

Энг сўнгги талқиндаги айфонни буза олган «Pangu Lab» жамоасига 330 минг доллар мукофот пули топширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «iPhone 13 Pro»ни 15 сонияда бузган хакерлар 330 минг долларни қўлга киритишди