
Афғонистонда яшовчи ўта қашшоқ аҳволдаги фуқаро ўзининг 16 ёшли қизини 500 долларга сотишга мажбур бўлган. Бу ҳақда РИА Новости оилага яқин манбага асосланиб маълум қилди.
Ҳодиса мамлакат шимоли-шарқидаги Багдис провинциясида содир бўлган. Агентлик суҳбатдошига кўра, қизнинг исми Нажиба, отаси уни бошқа оилага 50 минг афғонга (549,7 доллар) сотиб юборган.
Аввалроқ яна бир афғон фуқароси Times нашрига етти кишилик оилани очликдан қутқариш учун тўрт ёшли қизини 590 долларга сотишга мажбур бўлгани ҳақида айтган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар