Фото: Getty Images
“Толибон” ҳукумати Афғонистондаги оғир иқтисодий вазият сабабли хорижий валютани қўллашни тақиқлаб қўйди. Ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳиднинг таъкидлашича, мамлакатдаги оғир иқтисодий вазият ва миллий манфаатлар барча афғонлар олди-сотдида миллий валюта – афғонийдан фойдаланишини талаб қилмоқда.
“Ислом амирлиги барча афғонларга, дўконлар эгаларига, тадбиркорларга молиявий операцияларни амалга оширишда фақат афғонийдан фойдаланишни ва хорижий валютани ишлатмасликни буюради”, деб ёзган Twitter’да Мужоҳид.
Фармонга кўра, қоидабузарлар жавобгарликка тортилади. “Хорижий валютанинг қўлланиши иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатмоқда ва бундай йўқотишлар мамлакатнинг ҳар бир кишисига ўз таъсирини кўрсатади”, деб қўшимча қилган “Толибон” вакили.
Аввалроқ Tolo News телеканали Афғонистон марказий банки АҚШ долларини тежаш мақсадида хориждан пул ўтказмаларини фақат миллий валютада бериш ҳақидаги фармонни қабул қилган. Шунингдек, банк 6 октябрда мамлакатдаги барча савдо операциялари фақат миллий валютада амалга оширилиши кераклиги ҳақидаги қарорни қабул қилган. Ўшанда таъкидланганидек, ушбу чора мамлакат ичидаги валюта операцияларига тааллуқли бўлиб, халқаро савдони қамраб олмайди.
Толиблар Афғонистонда ҳокимиятни эгаллагач, хорижий банклар АҚШ кўрсатмаси бўйича Афғонистоннинг хорижий активларини музлатиб қўйганди, Жаҳон валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва Европа иттифоқи эса Афғонистондаги лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатганди. Бундан ташқари, АҚШ Афғонистонга доллар етказишни тўхтатган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи