18:10 / 10.11.2021
2 676

Хитойда энергетика инқирози рўй бермоқда. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир ўтказади?

Хитойда энергетика инқирози рўй бермоқда. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир ўтказади?
Фото: «Google.com»
Хитойда энергетика инқирози рўй бермоқда. Бу эса ўз навбатида саноат маҳсулотларини жаҳонга, шу жумладан Ўзбекистонга етказиб бериш занжирларининг узилишига олиб келиши мумкин. The Times газетасида чоп этилган мақолада турли товарларнинг глобал тақчиллиги юзага келиши ҳақида сўз бормоқда.

Сўнгги ҳафталарда Хитойдаги кўплаб завод ва фабрикалар ўз ишини қисман тўхтатишга мажбур бўлган. Газетанинг ёзишича, Хитойнинг 20 га яқин провинциясида кўмир тақчиллиги сабабли электр энергияси истеъмолига чекловлар ўрнатилган. Натижада, ўн минглаб корхоналар икки кунлик иш ҳафтасига ўтган ёки умуман ишламаяпти.

Узоқ муддатли истиқболда бу товарларни етказиб бериш занжирига таъсир қилади, шунингдек, бозорда таклифнинг етарли эмаслигига ва кейинчалик маҳсулот нархининг ошишига олиб келади. Хабар қилинишича, ҳозир Хитойда энергия инқирози шароитида маҳсулот ишлаб чиқариш одатдагидан икки баравар кўп вақт олмоқда.

Голландиянинг ING банки таҳлилларига кўра, Хитойдан етказиб беришдаги узилишлар 2022 йилнинг кўп қисмида давом этиши мумкин. Шу билан бирга, маҳсулотлар нархининг ошиши 10-12 фоизга етиши кутилмоқда.

Сентябр ойида Хитойнинг 20 га яқин вилоят ва бошқа ҳудудларида кўмир танқислиги ва электр тармоғидаги юк туфайли электр энергияси истеъмолига турли чекловлар жорий этилди.
Ҳейлонгжианг, Жилин, Лиаонинг провинцияларида электр қуввати йўқлиги сабабли нафақат саноат, балки яшаш хонадонлари учун ҳам чекловлар жорий этилди.

Мамлакат шарқи ва жанубидаги энергияни кўп истеъмол қилувчи корхоналарга тўлиқ қувватда ишламаслик ёки фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича кўрсатмалар берилди.

Хитой нашрларида ёзилишича, кўмир танқислигининг асосий сабаби унинг нархининг ошиши ва миллий экологик стандартларнинг кучайтирилишидир. Шу билан бирга импортдаги узилишлар ҳам ўз таъсирини ўтказган.

Ушбу воқеалар фонида сентябр ойида Хитойга кўмир импорти йиллик ҳисобда 76 фоизга ўсди ва 32,88 миллион тоннани ташкил этиб турибди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда энергетика инқирози рўй бермоқда. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир ўтказади?