13:00 / 13.11.2021
2 090

«Қайғу ва шодликда» бирга: Жулиан Ассанж қамоқхонада уйланади

«Қайғу ва шодликда» бирга: Жулиан Ассанж қамоқхонада уйланади
Фото: «PA MEDIA»
Жулианж Ассанжга Британия қамоқхонасида уйланишига рухсат тегди. Бу ҳақда BBC ёзмоқда.

Ассанж ўз адвокати Стелла Морис билан турмуш қуради. Улар тўйни 2017 йилда ўтказишни режалаштиришган, бироқ никоҳни расмийлаштириш имкони бўлмаган.

Уларнинг икки фарзанди Ассанж Эквадор элчихонасида яшаган пайтда туғилган. Ассанжни тўнғич ўғли билан яширинча кўриштириб туришган — болани таниш одам ўз фарзанди каби элчихонага олиб келиб турган.

«Қайғу ва шодликда» бирга... Дунё сиёсатчиларининг «енг ичидаги ишлари»ни фош қилган WikiLeaks асосчиси махсус хизматларнинг тинмай таъқиби, 175 йил АҚШ қамоқхонасида банди қилиниш хавф солиб турган ҳаётининг энг оғир палласида «бахтини топди».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Қайғу ва шодликда» бирга: Жулиан Ассанж қамоқхонада уйланади