Фото: Видеодан кадр
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Истанбулда бўлиб ўтган Туркий кенгашдаги иштирокидан сўнг Туркманбоши шаҳрига келди, деб ёзади «Хроника Туркменистана».
Нашрнинг Туркманистон давлат ахборот агентлигига таяниб, хабар беришича, 13 ноябрь куни Бердимуҳамедов Каспий денгизи соҳилида жойлашган спорт мажмуасида бош вазир ўринбосарлари билан бирга мини-футбол ўйнаган.
Сўнг Туркманистон президенти шаҳарда барпо этилаётган 400 ўринли шифохона қурилишини кўздан кечирган. Етти қаватли тиббиёт мажмуасининг тузилиши давлат раҳбарига «планшет ва моделлар орқали» кўрсатилди, дейилади хабарда.
Шундан сўнг Бердимуҳамедов айрим бош вазир ўринбосарлари, Транспорт ва коммуникациялар агентлиги раҳбари, соғлиқни сақлаш вазири билан амалий йиғилиш ўтказган.
Туркманбоши шаридаги «Аваза» Миллий туристик зонасида йирик халқаро тадбирлар ўтказилаётгани боис, давлат раҳбари бу ерда турли мақсадлардаги объектлар қуришни давом эттириш бўйича кўрсатмалар берган. Гурбангули Бердимуҳамедов қурилаётган шифохона соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро аҳамиятга молик тадбирларни ўтказувчи марказга айланиши кераклигини таъкидлаган.
Учрашувдан сўнг президент Туркманистон пойтахтига учиб кетган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин