07:30 / 16.11.2021
2 659

АҚШда энг кўп қидирилган ўғрилардан бири 50 йилдан кейин топилди

АҚШда энг кўп қидирилган ўғрилардан бири 50 йилдан кейин топилди
Фото: US Marshals Service
АҚШ суд ижрочилари хизмати энг кўп қидирилган қочоқлардан бири деб ҳисобланувчи эркакнинг шахсини 50 йилдан кўпроқ вақт ўтгач аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Теодор Конрад 1969 йилда банкда ишлаган ва 215 минг доллар (ҳозирги қийматда 1,6 миллион доллар) ўмарган — жума куни кечқурун у ишдан пул солинган қоғоз қоп билан чиққан. Ўғрилик ҳақида бир неча кундан кейин маълум бўлган.

Воқеадан уч ой ўтгач, жиноятчи деярли топилган. У Гавайи меҳмонхонасидаги барда эр-хотин билан гаплашганидан кейин жуфтлик уни телевидение репортажида кўрсатишганини эслаб, таниб қолган. Шунга қарамай, Конрад 50 йилдан кўпроқ вақт давомида яширинишга муваффақ бўлган.

1970 йилдан бери Конрад Бостон чеккасида Томас Рендел исми билан яшаб келган. Конрад ўзининг янги фамилияси билан тузиб келаётган ҳужжатларни текшириш орқали жиноятчининг излари топилди.

Аммо эркакни жавобгарликка тортишнинг иложи бўлмади: у май ойида саратон касаллигидан вафот этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда энг кўп қидирилган ўғрилардан бири 50 йилдан кейин топилди