Туғуруқхонада алмашиб қолган эгизаклар 19 йилдан кейин ҳақиқатнинг тагига етишди

Туғуруқхонада алмашиб қолган эгизаклар 19 йилдан кейин ҳақиқатнинг тагига етишди
Фото: «Newsae.ru»
Малайзиянинг Кота-Бару шаҳрида яшовчи, болалигида алмашиб қолган эгизаклар туғилганидан 19 йил ўтиб ўтказилган ДНК тести туфайли ҳақиқатни билиб олишди. Бу ҳақда The Star нашри хабар бермоқда.

19 йил давомида Адрияни ва Адрияна Ивани ўзларини бир-бирига ўхшамайдиган эгизаклар деб ҳисоблаб келишган. Бу вақт давомида улар биологик опа-сингил эмаслигини ҳатто хаёлларига ҳам келтиришмаган.
Туғуруқхонада алмашиб қолган эгизаклар 19 йилдан кейин ҳақиқатнинг тагига етишди
Қизлар ДНК тестидан ўтганидан сўнг ҳақиқат юзага чиқди. Маълум бўлишича, туғилганда опа-сингиллардан бирини алмаштириб қўйишган ва бошқа оилага бериб юборишган. Адриянанинг ҳақиқий эгизак синглиси Пантаи Кундор туманида яшовчи бошқа оилада ўсган Норатира (Атира) Хусин бўлиб чиқди.

Ҳақиқатни билгач, алмашиб қолган қизлар фамилияларини ўзгартиришга аҳд қилишди. Шу билан бирга, Атира ўзи катта бўлган оила билан яшашни давом эттиришга қарор қилди. У биологик оиласи билан доимо илиқ муносабатда бўлишини таъкидлаган.

«Ҳозир мен Кота-Барудаги университетлардан бирида ўқишни давом эттиряпман. Бўш вақтимда ҳақиқий онам Сити Амина Мод Исмоил ва эгизак синглим Адрияни Иванини кўргани бориб турибман», – деди Атира.

Адрияни Иванининг таъкидлашича, у қариндош бўлиб чиқмаган синглисига нисбатан муносабати ўзгармади.
«Муносабатларимиз ўзгармайди, онам ҳам унга ўз қизидек муносабатда бўлади», – деди у.

Атира ва Адрияна фамилияларини ўзгартиришга қарор қилишди ва Миллий рўйхатга олиш идорасига тегишли ариза топширишди. Маҳаллий ҳокимият органлари аризани маъқуллаб, уларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ва паспортларидаги маълумотларни тузатишга рози бўлди. Норатира Хусин Атира Ивани Ибени Янинга, Адрияна Ивани Ибени Янин эса Адрияна Хусинга айланди.

«Исмим бироз ўзгарган бўлса-да, Атира исмини ҳалигача сақлаб қолдим, чунки уни менга марҳум отам Хусин Умар қўйган. Янги ҳужжатлар муҳим ишларимни осон ҳал қилишга ёрдам бериш билан бирга, 20 йил давомида ўзга оилада яшаганимдан кейин энди ўзим эканлигимга ишонч ҳосил қилади», — деди Атира.

Қизларга ҳужжатларни Миллий рўйхатга олиш идораси бош директори ўринбосари Датук Саадон Отман топширди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар