16:35 / 26.11.2021
2 466

Қирғизистонда ҳокимиятни эгалламоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди

Қирғизистонда ҳокимиятни эгалламоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди
Қирғизистонда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот марказига асосланиб хабар берилди.

«Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда мамлакатда ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишни режалаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди», — дейилади вазирлик хабарида.

Айтилишича, гуруҳда собиқ амалдорлар ва депутатлар ҳам бор. Улар пойтахт марказида намойиш уюштиришни мўлжаллашган ва бунинг учун норози кайфиятдаги кишиларни йиғишга ҳаракат қилишган.

Эслатиб ўтамиз, 28 ноябр куни мамлакатда навбатдан ташқари бўлган парламент сайловлари ўтказилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда ҳокимиятни эгалламоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди