
Фото: «Manchester Evening News»
Aнглиянинг Болтон шаҳри, Буюк Манчестер графлигида 92 ёшли пенсионернинг уйига машина кириб келиб, уни жиддий жароҳатлади. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар бермоқда.

28 ноябрь, якшанба куни эрталаб исми ошкор этилмаётган аёл ўтирганди. Бир пайт деворни тешиб ўтган BMW русумли автомобиль уни уриб юборди.

Пенсионер оёғидан оғир тан жароҳати олиб, зудлик билан шифохонага ётқизилган. Aвтомобиль ҳайдовчиси 39 ёшли британиялик бошидан жароҳат олган, бироқ унинг ҳаёти хавф остида эмас. Эркак хавфли ҳайдаш натижасида ҳужум қилиш ва жиддий жароҳат етказишда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар