07:00 / 01.12.2021
1 931

Рамзан Қодиров «баджаҳл ва қаттиққўл йигитларни» аёлларга нисбатан ҳурматда бўлишга чақирди

Рамзан Қодиров «баджаҳл ва қаттиққўл йигитларни» аёлларга нисбатан ҳурматда бўлишга чақирди
Фото: «Коммерсантъ»
Оналар кунидан сўнг Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров аёлларга нисбатан ҳурмат ва ғамхўрликни кучайтириш зарурлигини маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ». Унинг таъкидлашича, мусулмонларга хос бўлмаган ушбу байрамни нишонлашнинг ёмон томони йўқ.

«Дўстлар, ислом ва чечен анъаналарининг нозик жиҳатларини фарқлай олмайдиган инсонлар чечен жамиятида хотин-қизларни ёқтирмаслик мавжуд деб хато ўйлайди. Нима ҳам деймиз, ҳатто айрим баджаҳл ва қаттиққўл йигитлар оналар, опа-сингил ва турмуш ўртоқларига гулдасталар, совға ва илиқ табриклар орқали ўз ҳурматини билдиришни уятли иш дея ҳисоблайди. Ажойиб ва нозик жинс вакилларига нисбатан бу қадар қаттиқ бўлиш керак эмас. Бусиз ҳам уларга осон эмас», — деб ёзади у ўзининг «ВКонтакте»даги саҳифасига.

Қодиров ўз постида республика муфтийси Шайх Салаҳ Межиевнинг Аллоҳ «аёлларга нисбатан сабрли бўлиш, уларга катта эътибор қаратиш ва ғамхўрлик қилиш» ва аёлларга ўзи каби муносабатда бўлишни ўргатгани ҳақидаги насиҳатини эслаб ўтган. Чеченистон раҳбарининг фикрича, мусулмонларни Оналар куни каби мусулмонларга хос бўлмаган байрамни нишонлашда айблаётганлар «ҳатто ўз оналарига миннатдор бўлишни билмайдиган» жоҳиллар ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров «баджаҳл ва қаттиққўл йигитларни» аёлларга нисбатан ҳурматда бўлишга чақирди