18:46 / 08.12.2021
1 653

Испанияда машина ичида сигарет чекишни тақиқлаш режалаштирилмоқда

Испанияда машина ичида сигарет чекишни тақиқлаш режалаштирилмоқда
Фото: Getty Images
Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда тамаки истеъмолига қарши курашиш бўйича янги режа тайёрлади, деб хабар берди 20 Minutos нашри.

Нашрнинг маълумот беришича, ҳукумат саъй-ҳаракати коронавирус тарқалишига қарши курашишга йўналтирилгани сабабли чекишга қарши курашиш бўйича чоралар кўриш кечикиб кетган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг режасига кўра, испанияликларга машина ичида сигарет чекиш тақиқланади.

Қайд этилишича, Испания ҳукумати 2023 йилгача тамаки тутунидан холи ҳудудларни кўпайтиришни режалаштирган. Чекишга қарши курашиш чоралари орасида шунингдек, тамаки маҳсулотларига солиқ миқдорини ошириш ҳам кўрсатилган.

Европа статистика агентлигининг маълумотига кўра, ёши 15дан ошган ҳар бешинчи европалик ҳар куни сигарет чекади. Уларнинг учдан икки қисми кунига бир қутидан камроқ, бир қисми эса бир қутидан кўпроқ сигарет чекади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испанияда машина ичида сигарет чекишни тақиқлаш режалаштирилмоқда