Фото: rockislandauction.com
АҚШдаги аукционда француз императори Наполеон I Бонапартнинг парад қиличи ва 5 та тўппончаси сотилди. France24 телеканалининг хабар беришича, Наполеон ушбу қуроллардан 1799 йилдаги давлат тўнтаруви вақтида фойдаланган.
Императорга тегишли қуроллар Иллинойс штатида жойлашган Rock Island Auction компанияси томонидан сотувга қўйилган ва номаълум киши томонидан 2,87 миллион долларга сотиб олган.
“Наполеон қуролларини сотиб олган одам тарихнинг ноёб бир парчасини ўзи билан олиб кетади. Биз унга бундай тарихий буюмларни харид қилиш имкониятини тақдим қилганимиздан хурсандмиз”, деб айтган компания президенти Кевин Хоган.
Қуроллар Версалдаги қурол заводи раҳбари Николя-Ноэль Буте томонидан ясалган.
Наполеон I император тахтини эгаллаганидан кейин ўз қиличини генерал Жан-Андош Жюнога совға қилган. Бироқ генералнинг хотини қарзини тўлаш учун қилични сотиб юборган.
Кейинчалик қилич Лондон музейида топилган. Унинг охирги эгаси яқинда вафот этган америкалик коллекционер бўлган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди