АҚШда 14 декабрда Луизиана штатидаги серқатнов автомобил йўлларидан бирига вертолёт қулади. Вертолётнинг қулаши йўлда кетаётган машиналардан бирининг камерасида муҳрланган.
Полициянинг маълум қилишича, Bell 407 русумидаги вертолёт Боннет-Карре-Спилвей кўприги ёнида қулаган ва ёниб кетган. Вертолётда учувчидан бошқа ҳеч ким бўлмаган ва у воқеа оқибатида ҳалок бўлган.
Ҳалокат сабабли автомобил йўли орқали ҳаракат қисман тўсиб қўйилган. Бундан ташқари, вертолёт қулаши вақтида электр таъминоти линиясига шикаст етказган ва бунинг оқибатида яқин орада яшовчи 20 мингга яқин одам электрсиз қолган.
АҚШ фуқаро авиацияси федерал бошқармаси ҳалокат юзасидан тергов ўтказади.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди