Молдова собиқ президенти Игор Додон давлат пулларини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноий иш бўйича Бош прокуратурага чақирилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот котиби Марианна Керпек хабар берди.
«Додон 27 декабр куни Бош прокуратурада кутилмоқда», — дея маълумот берган Керпек журналистларга.
Гап Додон бош вазир биринчи ўринбосари ва иқтисодиёт вазири бўлган 2008 йилдаги воқеалар ҳақида кетмоқда. Тергов маълумотларига кўра, ўшанда Молдовани электр энергияси билан таъминлашга масъул бўлган «Energocom» компанияси раҳбарияти Энергетикани тартибга солиш миллий агентлиги ва бир қанча хорижликлар билан шартнома тузган.
Прокуратура улар биргаликда иш иштирокчиларига электр энергиясини сотиб олиш нархини асоссиз равишда ошириб кўрсатиш ва фарқни ўзлаштириш имконини берувчи схемани амалга оширган деб ҳисоблайди. Ушбу схемадан давлатга етказилган дастлабки зарар тахминан 12 миллион доллар миқдорида баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Игор Додон 2016-2020 йилларда давлатни бошқарган ва Майя Сандуга сайловларга ютқазганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»