11:59 / 23.12.2021
2 794

Байден кейинги сайловларда қатнаша олмаслиги мумкин

Байден кейинги сайловларда қатнаша олмаслиги мумкин
АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилда бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этишни режалаштираётганини, ҳаммаси унинг соғлиғига боғлиқ бўлишини айтди.

Байден ABC News телеканали бошловчисининг 2024 йилда АҚШ президентлигига номзодини қўйиш режалари ҳақидаги саволига «Ҳа», дея жавоб берган.

«Аммо, мен тақдирга ишонаман. Ҳаётимдаги кўп ҳодисалар тақдирга боғлиқ бўлган. Агар ҳозиргидек соғлом бўлсам, мен албатта президентликка ўз номзодимни қўяман», - дея қўшимча қилган у.

Байденнинг таъкидлашича, агар АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп бўлажак сайловларда номзод сифатида иштирок этса, бу унинг сайловларда иштирок этиш «эҳтимоли ошади».

Байден 78 ёшида АҚШ президенти лавозимини эгаллади ва мамлакат тарихидаги энг кекса президентга айланди.

Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки ноябр ойида АҚШ президенти 2024 йилги президентлик сайловларида қатнашиш ниятида эканлигини тасдиқлаганди.

Айни пайтда, Республикачилар партиясининг нуфузли сенатори Тед Круз ҳам 2024 йилги президентлик сайловларида қатнашиш истагини билдирган. У 2016 йилда республикачи номзод лавозими учун курашган ва якунда Трампдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган

«Аввалги сайловлардан ибрат оладиган бўлсак, деярли ҳар доим иккинчи ўринни эгаллаган киши кейинги номзод бўлади», деди у.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, агар Круз ўз номзодини қўйишга қарор қилса, республикачилар орасида кучли қўллаб-қувватланган Трамп пойгада қийинчиликка дуч келади.

Ноябр ойида Байденнинг шахсий шифокори президент ўз вазифаларини тўлиқ бажариши мумкинлигини айтганди.

«Президент Байден 78 ёшли соғлом, бақувват, президентлик вазифаларини, жумладан, бош ижрочи, давлат раҳбари ва бош қўмондон вазифаларини бажаришда давом эта олади», дейилади Оқ уй томонидан эълон қилинган тиббий ҳисоботда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден кейинги сайловларда қатнаша олмаслиги мумкин