Фото: «Instagram»
Актёр ва Калифорниянинг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер бошпанасиз қолган Лос-Анжелес фахрийларига 25 та уй совға қилди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди, деб ёзади Esquire.
Маълумотларига кўра, актёр кичик турар жой биноларини ўрнатиш учун жами 250 минг доллар ажратган, фахрийлар аллақачон уларга жойлашишни бошлаган. Уйларнинг ҳар бири кондиционер, электр ва иситиш тизимига эга.
Байрам олдидан Шварценеггер турар жой массивлари қурилган жойга ташриф буюриб, совға эгалари суҳбатлашди. «Бугун мен Янги йилни олдинроқ нишонладим», – деб ёзади Шварценеггер ўз саҳифасида.
АҚШ ҳукумати маълумотларига кўра, мамлакатда 37 мингдан ортиқ бошпанасиз қариялар яшайди. Уларнинг кўчада қолишининг сабаблари ногиронлик, психологик муаммолар, спиртли ичимликлар ва гиёҳвандликдир. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар