Рождество дам олиш кунларида бутун дунё бўйлаб «Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ» филмига чипталар сотувидан тушган фойда 1,05 миллиард долларга етди. Бу ҳақда CNBC маълум қилди.
Филм ноябрь ойида экранга чиқарилган ва 904,9 миллион доллар йиғган Хитойнинг «Чанжин кўлидаги жанг» филмини ортда қолдирди.
Comscore маълумотларига кўра, 1 миллиард доллардан ошган сўнгги фильм 2019 йилда суратга олинган «Юлдузлар жангги: Скайуокернинг юксалиши» филми эди.
Аввалроқ, премерадан кейинги биринчи дам олиш кунларида филм Шимолий Америкада 253 миллион доллар ишлаб топгани, Sony киностудияси ҳисоб-китобларига кўра, бу Шимолий Америка прокат тарихидаги учинчи натижа бўлгани хабар қилинганди.
Ушбу кўрсаткич бўйича янги «Ўргимчак-одам» Marvel суратга олинган яна иккита филмдан кейин иккинчи ўринда туради: «Қасоскорлар: Охирги ўйин» ва «Қасоскорлар: Чексизлик жангги».
Филмнинг АҚШда премьераси 16 декабр куни бўлиб ўтганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар