Фото: AP
Ҳиндистоннинг Гоа штатида португалиялик футболчи Криштиану Роналду ҳайкали пайдо бўлди. Бироқ Калангут шаҳрида ўрнатилган ҳайкал ҳамма томонидан бирдек қабул қилинмаган ва баъзи фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлган.
“Футболга муҳаббат ва ёшларимиз илтимосига кўра ҳамда уларни футболни юқорироқ чўққиларга кўтаришга илҳомлантириш учун боғда Криштиану Роналду ҳайкалини ўрнатдик”, деб маълум қилган Гоанинг фан ва технологиялар вазири Майкл Лобо Twitter’да.
Бироқ, Times of India нашрининг ёзишича, маҳаллий аҳоли бундан норози бўлган. Одамларнинг фикрича, маҳаллий маъмурият хорижлик футболчи ўрнига ҳинд спортчиси ҳайкалини ўрнатиши керак эди.
Бундан ташқари, масаланинг сиёсий томони ҳам бор. Гап шундаки, Гоа Португалиянинг собиқ мустамлакаси ҳисобланади ва ундан 60 йил аввал мустақил бўлган, Роналду эса португалиялик.
Лобонинг айтишича, ҳайкал ўрнатилишига қарши бўлаётганлар Ҳиндистоннинг спортда илдамлашини истамайдилар.
Маълумотларга кўра, оғирлиги 410 кг бўлган ҳайкални тайёрлаш учун 15 минг евро ва 3 йил вақт сарфланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар