15:00 / 31.12.2021
1 565

Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани Кобулдан қандай қочгани ҳақида гапирди

Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани Кобулдан қандай қочгани ҳақида гапирди
Фото: Getty Images
Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани BBC’га берган интервьюсида айтишича, унинг Кобулдан жўнаб кетиши кутилмаганда рўй берган, тайёрланишга икки дақиқадан ортиқ вақт йўқ эди, шунингдек, ёнида ҳеч қандай пул солинган чамадон бўлмаган.

«Толибон» 15 август куни Кобулни эгаллади. Ғанининг сўзларига кўра, ўша куни эрталаб у тез орада ватанини тарк этишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Ғани уни Афғонистондан Ўзбекистонга, кейин БААга олиб кетган самолёт бортида кетаркан энди амалдаги президент эмаслигини тушунган.

Ашраф Ғанининг сўзларига кўра, у нафақат ўз ҳаётини, балки пойтахтни ҳам сақлаб қолиш учун ҳал қилувчи паллада Кобулни тарк этган.

Дастлаб у рафиқаси ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисини эвакуация қилишга рози бўлган. Ўзи эса Мудофаа вазирлигига олиб борадиган машинани кутиб қолган. Бироқ давлат раҳбари учун машина келмаган. Ғанининг айтишича, президент қўриқчилари бошлиғи «даҳшат ичида» унинг олдига келган ва агар Ғани қаршилик кўрсатишда давом этса, «барчамиз ҳалок бўламиз», деган.

«У менга икки дақиқадан ортиқ вақт бермади. Буларнинг барчаси жуда кутилмаганда рўй берди», — дейди собиқ президент.

У катта миқдордаги пулни мамлакатдан олиб чиқиб кетгани ҳақидаги маълумотни рад этди ва халқаро тергов ўтказишга чақирди.

Ашраф Ғани президентлик даврида хатоларга йўл қўйганини тан олди. Ғанининг сўзларига кўра, унинг ҳукумати қулашига 2020 йилда «Толибон» ҳаракати ва ўша пайтдаги АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасида Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш бўйича тузилган келишув сабаб бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани Кобулдан қандай қочгани ҳақида гапирди