
Фото: Sputnik.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва унинг ота-онаси Чеченистон Республикасида хизмат кўрсатган ҳуқуқ ҳимоячилари унвонига сазовор бўлди. Бу ҳақда «Грозний» телерадиокомпанияси сайтида хабар берилган.
Хабарда қайд этилишича, қарорни Чеченистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман Нурди Нухажиев имзолаган.
Қодиров «чечен халқининг табиий ва ажралмас ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган тарихий ҳиссаси учун» тақдирланган.
Минтақа раҳбарининг отаси, Чеченистоннинг биринчи президенти Aхмат Қодиров «чечен халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги мисли кўрилмаган жасорат ва матонати, миллий анъаналар, ислом қадриятлари учун фидойилиги, жасорати учун» мукофотланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзан Қодировнинг қизи ҳам ҳуқуқ соҳасидаги мукофот билан тақдирланган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар