2022 йил 1 январдан бошлаб Ҳар томонлама минтақавий иқтисодий шериклик тўғрисидаги битим кучга кирди.
У Хитой ва Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари, жумладан Австралия, Япония ва Жанубий Корея каби 15 та давлатни бирлаштирди. RCEP кенгайиш учун очиқ ва Ҳиндистон бунда биринчи бўлиши кутилмоқда.
Битим Осиёдаги савдо ҳамкорларга бир-бирларининг бозорларига кириш ва маҳсулотларга божларни пасайтириш имконини беради, бу эса потенциал тезроқ иқтисодий ўсиш ва юқори турмуш даражасини ваъда қилмоқда.
Қайд этилишича, янги келишув меҳнаткашлар ҳуқуқларига тааллуқли эмас ва турли мамлакатларга атроф-муҳит ва интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишга турлича ёндашиш имконини беради. Бундан ташқари, у савдо сиёсатининг бир қисмини иштирокчи-давлатлар ихтиёрига қолдиради.
Шунга қарамай, RCEP сайёрамиздаги ҳар учинчи одамнинг даромади ўсишига ва глобаллашув тарафдорларига бир неча йиллардан бери давом этаётган коронавирус пандемияси ва протекционизмдан кейин глобал савдо ва ҳамкорликнинг тикланишига умид бермоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади