Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров агар Украина президенти Владимир Зеленский Россияга қарши сиёсатини давом эттирса, Украина Россияга қўшиб олиниши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар тарқатди.
“Ишончим комилки, агар жаноб Зеленский ва унинг жамоаси шундай йўл тутса, Украина бизнинг мамлакатимизга қўшиб олиниши керак. Украиналиклар бизнинг халқимиз, бу бизнинг ҳудудимиз. Бу менинг фикрим”, – деди Қодиров якшанба куни Грознийда ўтказилган матбуот анжуманида.
Шунингдек, у Украина муаммосини ўзи ҳал қилишга тайёрлигини айтди.
“Агар менга кўрсатма берилганида, бу масалани анча олдин ҳал қилган бўлардим. Ё Чеченистонни Украинага қўшган бўлардим, ёки мен уни аллақачон олган, масалани у ерда ҳал қилган бўлардим. Лекин бундай қарорлар қабул қилишга йўл қўймайдиган давлат битимлари бор”, – деди Чеченистон раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, Ғарб давлатлари Украинада ўз ҳарбий базаларини ташкил этишдан ва шу орқали Россияга шарт қўйишдан манфаатдор.
“Президентимиз бунга йўл қўймаслигига ишончим комил. Биз эса, пиёда аскарлар, ҳеч қандай муаммосиз боришга ва буйруқни бажаришга тайёрмиз. Чунки давлат ва халқимизнинг яхлитлиги, хавфсизлиги энг муҳими”, – деди Қодиров. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади