15:57 / 02.01.2022
1 255

Олимлар «омикрон»нинг ўпка учун қанчалик хавфли эканлигини аниқлашди

Олимлар «омикрон»нинг ўпка учун қанчалик хавфли эканлигини аниқлашди
Омикрон коронавирус штамми бошқа COVID-19 штаммларига қараганда ўпкага анча кам зарар етказади. Вашингтон университети тиббиёт факултети, Висконсин университети ва Токио университетининг олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари чоп этилди.

Мутахассислар аниқлашича, «омикрон» камроқ ҳолатларда касалликнинг оғир кечишига олиб келади.

Тадқиқотчилар ўтказилган бир қатор тажрибалар натижасида шундай хулосага келишди. Омикрон билан касалланган ҳайвонлар, асосан, касалликнинг енгилроқ аломатларини ўтказишган.

Аввалроқ, Кембриж Терапевтик иммунология ва юқумли касалликлар институти олимлари омирон штамми ўпка ҳужайралари учун делта ва кўп ҳужайралар каби хавфли эмаслигини таъкидлашган эди.

The Telegraph нашри Жанубий Африкадаги Юқумли касалликлар миллий институти тадқиқотчилари ва уларнинг Претория университетидаги ҳамкасбларига таяниб, ўз навбатида, коронавируснинг омикрон штамми ўлим даражаси аввалгиларига нисбатан 75 фоизга кам эканлигини ёзди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, тез орада эпидемияга чек қўйилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар «омикрон»нинг ўпка учун қанчалик хавфли эканлигини аниқлашди