Фото: Getty Images
Америкалик шифокорлар биринчи марта 57 ёшли Дэвид Беннетга генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқанинг юрагини муваффақиятли трансплантация қилди. Бу ҳақда Мериленд университети тиббиёт маркази жарроҳларига таяниб, The New York Times хабар берди.
Балтимор шаҳрида ўтказилган операция саккиз соат давом этган. Шифокорларнинг айтишича, беморнинг аҳволи яхши. У ҳалиям сунъий қон айланиш аппаратига уланган, аммо трансплантация қилинган орган аллақачон ўз ишининг катта қисмини бажармоқда, операциядан кейинги дастлабки 48 соат муаммосиз ўтган.
«Юрак пулс ва босим ҳосил қилмоқда. Унинг ишлаши нормал. Илгари бу ҳеч кимда ўтказилмаган»,— деди операцияни амалга оширган юрак трансплантацияси марказининг дастур менежери Бартли Гриффит.
Беннетнинг ўзи экспериментал операцияга рози бўлган, чунки у бусиз омон қолмасди, касаллик даражасининг оғирлиги туфайли у инсон юрагини донорликка олишга лаёқатсиз эди. Бемор шу вақтгача даволашнинг бошқа барча усулларини синаб кўрган, деб ёзади газета. «Иккита вариант бор эди: ўлиш ёки ушбу трансплантацияни синаб кўриш», — дейди бемор.
Трансплантация қилинган орган регенератив тиббиёт соҳасидаги ишланмаларга ихтисослашган Американинг Revivicor компанияси томонидан тақдим этилган. Донор ҳайвон ўтказган генетик модификацияларга трансплантациядан кейин юракнинг кенгайишига йўл қўймайдиган ўсиш генини блоклаш, шунингдек, унинг бемор организмида яхшироқ илдиз отиши учун чўчқа геномига бир нечта инсон генларини қўшиш кабилар киради.
Американинг «Қўшма орган алмашинуви тармоғи» нотижорат ташкилоти бош шифокори Дэвид Классен операцияни «орган функционал етишмовчилигини даволашда катта ўзгаришларга» олиб келиши мумкин бўлган «бурилиш нуқтаси» деб атади. Шу билан бирга, у технологияни дарҳол кенг қўллаб бўлмаслигини таъкидлади, чунки баъзида ҳатто эҳтиёткорлик билан танланган инсон органини, масалан, буйракни кўчириб ўтказиш пайтида ҳам трансплантациядан воз кечишга тўғри келади.
2021 йил октябрь ойида The New York Times газетаси Нью-Йоркдаги жарроҳлар тарихда биринчи марта чўчқа буйрагини инсонга муваффақиятли кўчириб ўтказганини хабар қилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда