
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев бугун парламент йиғилишида аҳолига ёрдам бериш учун жамоат жамғармаси ташкил этиш, шунингдек, мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев даврида бойиб кетган тадбиркорларни ушбу жамғармага мунтазам равишда бадал тўлаш мажбуриятини юклашни таклиф қилди. Бу ҳақда Tenrinews хабар бермоқда.
“Бугун мен жамоат жамғармасини тузишни топширяпман. У соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги реал муаммоларни ҳал қилиш билан шуғулланади”, – деди Тоқаев.
Жамғарма “Қозоғистон халқига” деб номланади. Қозоғистон президенти мазкур жамғармага йирик бизнес вакилларининг мунтазам ёрдам беришини кутишини айтди.
“Биринчи президент – Элбоши туфайли мамлакатда жуда даромадли компаниялар гуруҳи ва ҳатто халқаро стандартлар бўйича ҳам бой одамлар қатлами пайдо бўлди. Қозоғистон халқига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, унга тизимли ва мунтазам ёрдам бериш вақти келди, деб ҳисоблайман. Шунинг учун ҳукумат компаниялар доирасини аниқлаши ва улар билан жамғармага йиллик бадаллар миқдорини келишиб олиши керак”, – Қозоғистон раҳбари.
Бошқа ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга тўхталар экан, Тоқаев республикадаги ижтимоий тенгсизлик муаммоси кескинлашганини таъкидлади. У ҳукуматга икки ой муддатда аҳоли даромадларини ошириш дастурини қабул қилишни топширди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар