19:33 / 15.01.2022
1 905

Дунёнинг энг сердаромад YouTube-блогерлари рўйхати эълон қилинди

Дунёнинг энг сердаромад YouTube-блогерлари рўйхати эълон қилинди
Фото: AP
Forbes журнали ўтган йил натижалари бўйича YouTube платформасида энг кўп даромад топган блогерлар рейтингини эълон қилди.

Рейтингда биринчи ўринни 23 ёшли Жимми Доналдсон (MrBeast номи билан танилган) эгаллади – унинг даромади 2021 йилда 54 млн долларни ташкил этган. Йил натижаларига кўра, Доналдсоннинг роликлари 10 млрд мартадан ортиқ кўрилган.

Қайд этилишича, у муваффақиятли бизнесмен ҳам ҳисобланади: блогер ўтган йили мобил қурилмалар орқали 1600та ресторандан унинг бренди остидаги бургерларга буюртма бериш имконини берувчи илова яратган.

Иккинчи ўринга актёр, боксчи ва блогер Жейк Пол жойлашди – унинг даромади 45 млн долларга тенг бўлган.

Учинчи ўриндан жой эгаллаган геймер Markiplier ўтган йили 38 млн долларга ишлаган.

Америкалик комиклар Ретт ва Линк дуэти 2021 йилда 30 млн доллар билан тўртинчи ўринни банд этди.

Бешинчи ўриндан жой олган Unspeakable энг бадавлат блогерлар орасида янги ҳисобланади. Minecraft ўйинчиси 10 йилга яқин вақт давомида ушбу ўйин билан боғлиқ роликларини намойиш этиб келган. Ўтган йили у роликларига бўлган ҳуқуқларни Spotter компаниясига сотди ва бу унга 28,5 млн доллар топишга ёрдам берди.

Етти ёшли Настя Радзинская бадавлат ютубчилар рўйхатида олтинчи ўринни эгаллади. Forbes ҳисоб-китобларига кўра, Настя ва унинг оиласи ўтган йили 28 млн доллар ишлаб топган.

Настядан уч ёшга катта бўлган Райан Кадзи юқори учталикдан еттинчи ўринга тушди. 2021 йилда унинг роликлари 27 млн доллар даромад келтирган.

2020 йилда Dude Perfect комик гуруҳи рейтингда учинчи ўринда жойлашганди. Гуруҳ ўтган йили 20 млн долларга ишлаган.

Боксчи ва видеоблогер Логан Пол тўққизинчи ўринда. Унинг ўтган йилги даромади 18 млн долларни ташкил этган.

Ўнинчи ўрин Minecraft ўйинига оид видеолари билан танилган Престон Арсементга насиб этди. У 2021 йилда 16 млн долларга ишлаган.

Forbes қайд этишича, энг кўп даромад топувчи 10 нафар YouTube-блогер ўтган йили жами 300 млн доллар топган.

Тадқиқотларга кўра, 2021 йилда YouTube фойдаланувчилари сони 2,3 млрд нафардан ошган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг сердаромад YouTube-блогерлари рўйхати эълон қилинди