08:00 / 16.01.2022
1 677

Япония соҳилларига цунами ёпирилди

Япония соҳилларига цунами ёпирилди
Фото: AP
Тонга давлатида вулқон отилиши натижасида юзага келган цунами Япония соҳилларига етиб келди, деб хабар берди Japan Times.
Аввалроқ Япония метеорология бошқармаси мамлакатда баландлиги уч метрга тенг цунами хавфи ҳақида эълон қилганди.

Нашрнинг ёзишича, цунами тўлқинлари огоҳлантириш эълон қилинганидан бир неча дақиқа ўтиб Япония соҳилларига ёпирилган.
"Цунами тўлқинлари Тохокудан Окинавагача бўлган соҳил бўйлаб урилгани тасдиқланди", - дейилади газета хабарида.

15 январ куни Тинч океанида жойлашган Тонга давлатида Хунга-Хаапай вулқони “уйғонди”. Тонга, Самоа ва АҚШнинг ғарбий соҳилларида жойлашган штатларда цунами хавфи эълон қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония соҳилларига цунами ёпирилди