15:00 / 19.01.2022
1 974

АҚШ Ўзбекистондаги техникалар юзасидан «Толибон»га жавоб қайтарди

АҚШ Ўзбекистондаги техникалар юзасидан «Толибон»га жавоб қайтарди
«Толибон» ҳокимиятга келиши фонида айрим афғон учувчилари самолёт ва вертолётларида қўшни давлатларга қочишганди.
Шундан сўнг, «Толибон» раҳбарияти ушбу техникаларни қайтаришни сўраб қатор баёнотлар билан чиқди.

АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра, самолёт ва вертолётлар Афғонистонга қайтарилмайди. Бу ҳақда Пентагоннинг матбуот котиби Жон Кирби маълумот берди.

«Толибон» АҚШ томонидан Афғонистоннинг расмий ҳукумати сифатида тан олинмаган. Бундан ташқари расмий Вашингтон Афғонистонда инсон ҳуқуқлари тикланишини исташини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Толибон» матбуот котиби Суҳайл Шаҳин авиация техникаси атрофидаги қарама-қаршиликлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, улар қардош давлатлар билан муносабатларига таъсир қилмаслигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Ўзбекистондаги техникалар юзасидан «Толибон»га жавоб қайтарди