Фото: RT
Стратегик ишланмалар маркази президенти маслаҳатчиси, биология фанлари номзоди Евгений Тоневицкий «омикрон» ҳақида «РИА Новости»га анча қизиқ маълумотларни берди.
«Биринчи» коронавирусга солиштирилганда — мутациялари сони 50 тадан кўп.
Мутациялари кўплиги учун ҳам вирус организм ҳужайраларига осон кириб оляпти, етилиш (инкубацион) даври қисқарди, кўпайиш учун олдингидек ўпкаларни эмас, юқори нафас йўлларини танлаяпти.
«Ҳужайраларга кирганидан сўнг, коронавирус беҳисоб нусхаларини яратиш учун ўзининг «йиғиш бўйича қўлланмаси»ни «юклаб», бизнинг ҳужайраларимиз «инфратузилмаси»дан фойдаланади. Аденовирус ҳамда РНК (рибонуклеин кислота) асосида яратилган ҳозирги вакциналар S-оқсилга қарши антитаналар ҳосил қилади. Айнан антитана бу оқсилни тўхтатади ва вирус ҳужайрага кир олмайди», — тушунтирди Тоневицкий.
«Доминант «омикрон» «биринчи» коронавирусга қараганда 50 тадан кўпроқ мутацияларга эга, буларнинг 30 дан ортиғи коронавируснинг S-оқсиллари, шулардан 10 дан зиёди бевосита «қурбон-ҳужайра»га ҳужум қилувчи «йиртқич-фрагмент»лар.
Мутацияларнинг айримлари вируснинг ҳужайрага кириш тезлиги ва самарадорлигини оширса, бошқа бирлари касалликдан кейин ёки вакцина таъсирида ҳосил бўлган антитаналардан «омикрон»нинг S-оқсилини яширишга уринади. Афтидан, яна бир талай мутациялар ҳужайрага суқилиб кирган вируснинг нусхаларини ишлаб чиқариш ва йиғиш жараёнлари унумдорлигини ошириш билан банд», — деди олим. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда