Фото: Reuters
Германия прокуратураси Бавария университетида ишлаган россиялик олимни жосусликда айбламоқда, деб хабар беради Deutsche Welle.
Германия расмийларининг таъкидлашича, Илнур Н. исмли айбланувчи Россия Ташқи разведка хизматига Ariane Европа космик ракеталар дастурига оид маълумотларни берган.
«Илнур.Н аэрокосмик технологиялар соҳасидаги тадқиқот лойиҳаларига, хусусан, Ariane ташувчи ракетаси устида олиб борилаётган ишларнинг турли босқичлари ҳақидаги маълумотларни топшириб келган», — дейилади баёнотда.
Мамлакат прокуратурасининг айблов ҳужжатларида қайд этилишича, олим ва унинг Ташқи разведка хизматидаги куратори ўртасида мунтазам учрашувлар бўлиб турган. Аниқланишича, айбланувчи 2019 йилнинг кузидан буён махфий маълумотларни йиғиб келган. Олим Ariane лойиҳаси бўйича қандай маълумотларни қўлга киритгани ошкор этилмаган.
Прокурорларнинг таъкидлашича, у Россия жосуслик агентлигига маълумотларни топширгани эвазига жами 2,5 минг евро пул олган.
Нашр маълумотларига кўра, Илнур Н. 2021 йилнинг 18 июнида ҳибсга олинган. Бунга қадар эса Баварияда фан ва технология профессорининг илмий ассистенти сифатида ишлаган. Немис прокуратураси у ишлаган университет номини маълум қилмаган.
Айблов хулосаси 9 декабрь куни эълон қилинган ва Мюнхен судига топширилган. Ноқонуний жосуслик фаолияти тўғрисидаги моддага кўра, россиялик эркак беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Болгарияда икки нафар россиялик дипломат жосусликда гумон қилиниб, Россияга қайтариб юборилганди. Софиядаги Россия элчихонаси Болгария ҳукуматининг навбатдаги асосланмаган ҳаракати Россия—Болгария ўртасидаги конструктив мулоқотга хизмат қилмаслигини қайд этган. Элчихона Россия мазкур ҳаракатларга нисбатан жавоб қайтариш ҳуқуқига эга эканлигини эслатиб ўтганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи