18:45 / 28.01.2022
1 237

Туркияда 85 ёшли онахон Қуръон ўқишни ўрганди

Туркияда 85 ёшли онахон Қуръон ўқишни ўрганди
Туркиянинг Денизли вилояти Марказафанди туманидаги Мустафо Камол Ўздемир номидаги Қуръон курсига қатнаган Сабоҳат Ўзкая 85 ёшида Қуръон ўқишни ўрганди. Курс маъмурияти уч ойда Қуръон ўқишни ўрганиб олган Сабоҳат онанини табриклади.

Ҳар куни тўрт соат биз билан бирга бўлди. Уйи курсга яқин, лекин кексалиги ва юришга қийналгани учун ярим соатда етиб келади. Уйида унга Қуръон ўргатадиган одам йўқ, устига-устак, саводи ҳам йўқ. Уч ойда ўзининг ғайрати ва меҳнати билан Қуръони каримни ўрганди. Холамиз закий аёл бўлгани учун ўрганиши қийин бўлмади”, – дейди устоз Ясемин Уғур.

Сабоҳат онанинг беш фарзанди ва саккиз нафар набираси бор. “Юрак томирларимда муаммо борлиги учун аранг келаман бу ерга. Ўрганиш учун кеча-кундуз ҳаракат қилиб, шу даражага етдим”, – дейди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда 85 ёшли онахон Қуръон ўқишни ўрганди