22:43 / 28.01.2022
1 699

2022 йилда олтин нархи қайси томонга ўзгаради ва бу Ўзбекистонга қандай таъсир ўтказади?

2022 йилда олтин нархи қайси томонга ўзгаради ва бу Ўзбекистонга қандай таъсир ўтказади?
Фото: Bloomberg
Bloomberg маълумотларига кўра, 19 январь куни олтин нархи ноябрь ойининг ўрталаридан бери максимал даражагача кўтарилган. Бир унция баҳоси бир кунда 27 доллардан 1840 долларгача қимматлашган, 20 январь куни сотувлар бошида эса олтин нархи бир унция учун 1844,15 долларга етган.

Олтин нархини белгиловчи омиллардан бири Америка регулятори сиёсати ҳисобланади. АҚШнинг Федерал захира тизими раҳбарлари ўзларининг охирги баёнотларида жорий йилда учта асосий ставканинг ошиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

Жаҳон олтин кенгаши (WGC) таҳлилчиларининг қайд этишларича, бошқа регуляторлар бундай қатъий йўл тутмайди. Масалан, Европа марказий банкининг таъкидлашича, 2022 йилда улар учун фоиз ставкаларини ошириш инфляция ҳақидаги рекорд даражали сўнги маълумотларга қарамасдан «эҳтимолдан жуда йироқ»дир.

Англия банки декабрда фоиз ставкаларини оширди, аммо унинг Пул сиёсати бўйича кенгаши келгусида нархларни минимал даражада кўтаришни режалаштираётганга ўхшайди, дейилади WGC ҳисоботида.

Хитой халқ банки тижорат банкларининг мажбурий захира нормаларини камайтириши биланоқ, мамлакатдаги оғир иқтисодий вазиятни юмшатиш учун декабрь ойида асосий ҳисоб ставкаларидан бирини қисқартирди.

Шунингдек, кенгашнинг таъкидлашича, баъзи марказий банклар томонидан нархларнинг оширилиши эҳтимолига қарамасдан, нархлар барибир паст бўлиб қолаверади, натижада сифатли ликвид активга, масалан, олтинга бўлган талаб ошади.

Тарихдан олиб қаралганда, олтин юқори инфляция шароитларида ўзини яхши кўрсата олади. Инфляция 3 фоизга етган йилларда олтин нархи ўртача 14 фоизга кўтарилган, — деб белгилайди WGC.

«Открытие Research»нинг тахминига кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида олтин бозорида қизғин палла кузатилиши мумкин, аммо иккинчи чоракдан бошлаб суст мавсумий талаб ва АҚШ давлат хазинаси қимматли қоғозларининг реал ўсиши эҳтимоли сабаб, бир унция нархи йилига ўртача 1690 долларгача пасайиши кутилмоқда (яъни 6,4 фоизга пасайиши мумкин).

2022 йилда олтин бозоридаги минимал қиймат учинчи чоракнинг охири ва тўртинчи чоракнинг бошига келиб барқарорлашиши, йил сўнгига келиб эса юқорига кўтарилиши эҳтимоли мавжуд.

Олтин Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатади?
Олтин бўйича жаҳон нархлари мамлакатдаги ҳаётга тўғридан-тўғри ўз таъсирини кўрсатади.

Биринчидан, олтин республиканинг асосий экспорт товарларидан бири ҳисобланади. Аввалги йилларда унинг улуши 50 фоизгача ўсган эди.

2021 йилда вазият ўзгарди. Гарчи олтин улуши 24,7 фоизгача камайган бўлса-да, у ташқи савдо-сотиқда муҳим аҳамиятга эгадир (ҳажми бўйича фақат саноат товарларидан кейинги ўринда туради).

Кўплаб олтин ишлаб чиқарувчи мамлакатларда уни мамлакатнинг ўзи экспорт қилади, аммо Ўзбекистондаги ягона сотувчи – бу Марказий Банк (МБ) бўлиб, ишлаб чқарувчилардан (масалан, Навоий кон-металлургия комбинатидан) олтинни сотиб олади ва уни бошқа мамлакатларга (асосан Швейцарияга) экспорт қилади. Марказий Банкда айтишларича, олтин, унинг нархи қимматлашган пайтида сотилар экан.

Иккинчидан, Ўзбекситон захираларининг катта қисми айнан олтиндан иборат. Ушбу захиралар суғурта ёки «хавфсизлик ёстиқчаси» ҳисобланади. Деярли барча мамлакатлар фавқулодда вазиятларда керак бўладиган ўзининг захирасига эга.

Турли мамлакатлар ўз захираларидан турлича фойдаланади. Одатда бу тўлов баланси етишмовчилигини молиялаштириш, валюта бозорида интервенсия ўтказиш, миллий валюта курсини сақлаш, ташқи қарзни қоплаш ва ҳ.к.лар бўлиши мумкин.

Халқаро ташкилотлар ривожланиб бораётган мамлакатларга, шу қаторда Ўзбекистонга ҳам 3 ойлик импортни молиялаштиришга етадиган ўз захирасини сақлашни тавсия қилади.

Ҳозирда Ўзбекистонга 15 ойдан ортиқ импортни молиялаштириш учун 35 млрд доллар маблағ етарли. Бундай кўрсаткич эса ишончли ҳисобланади.

Учинчидан, Марказий Банкда таъкидлашларича, қимматбаҳо олтин давлат бюджети даромадлари, шу жумладан ойлик маошлар, нафақалар ва бошқа ижтимоий сарф-харажатлар учун ижобий таъсир кўрсатади.

Бундай фикрни халқаро ташкилотлар ҳам тасдиқлайди. Масалан, Халқаро валюта фонди олтин нархининг ўзгариб туришини Ўзбекистон иқтисодиёти учун таҳликалари вазиятлардан бири деб таъкидлайди.

Тўртинчидан, олтин нархининг ошиши олтин қазиб олувчи корхоналардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг ўсишига хизмат қилади. Бу эса бир неча трлн сўм дегани.

Бешинчидан, олтин Ўзбекистонликлар учун жамғарма ва сармояларнинг энг мақбул усулларидан биридир. Аввалроқ Ўзбекистонда қандай қилиб олтинни қонуний сотиб олиш ҳақида хабар берилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2022 йилда олтин нархи қайси томонга ўзгаради ва бу Ўзбекистонга қандай таъсир ўтказади?