12:12 / 30.01.2022
2 220

Доналд Трамп учинчи жаҳон урушига ким сабабчи бўлиши мумкинлигини айтди

Доналд Трамп учинчи жаҳон урушига ким сабабчи бўлиши мумкинлигини айтди
АҚШнинг 45-президенти Доналд Трампнинг фикрича, амалдаги президент Жо Байденнинг «иқтидорсизлиги» Учинчи жаҳон уруши хавфини келтириб чиқаради. Бу ҳақда Трамп Техасдаги митингда айтди.

«Ҳар куни Байденнинг қобилиятсизлиги Американи хавф остига қўяди. Ҳамма билади, агар мен президент бўлганимда, Россиянинг Украина билан қилаётган ишлари ҳеч қачон мумкин бўлмасди», — деди Трамп.

У ўз президентлиги даврида Қўшма Штатлар «куч орқали тинчлик» деган ташқи сиёсат тамойилини тан олганини эслатди. Бундан ташқари, Трамп Қўшма Штатларнинг янги урушларга киришига йўл қўймаганини ўзининг хизмати деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украина чегарасида катта қўшин тўплаётгани ва Ғарб томони хавотири сабаб Шарқий Европада таранглик кучаймоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Доналд Трамп учинчи жаҳон урушига ким сабабчи бўлиши мумкинлигини айтди