23:46 / 02.02.2022
2 086

Баҳорнинг қачон келишини «биладиган» суғур ўлиб қолди

Баҳорнинг қачон келишини «биладиган» суғур ўлиб қолди
Фото: «Depositphotos»
Суғур куни арафасида Милтаун шаҳри (АҚШ, Ню-Жерси штати)да Мел лақабли машҳур маҳаллий «синоптик» — суғур ўлиб қолди, дейилади «Montana Public Radio» хабарида.

Мелнинг эгалари суғур йил давомидаги ягона иш куни арафаси ўлиб қолганидан қайғуда. Фалокат кутилмаганда келди, ўринбосар топишга ҳам улгуришмади...

Бироқ асосий «синоптик» — «Суғур куни» фильми орқали барчамиз яхши танийдиган Панксатони (Пенсилвания штати) ҳайвонот боғида яшовчи Фил тирик.

АҚШда 2 февраль анъанавий тарзда Суғур куни сифатида нишонланади. Шу куни суғурларнинг хатти-ҳаркатига қараб қиш узоқ чўзилиши ёки баҳор эрта келишини билиб олишади. Агарда жонивор 2 февраль тонгида инидан чиқишда ўз соясини кўриб, ортига қайтиб кириб кетса, қиш яна бир ярим ойга чўзилади. Аксинча, суғур ўз соясидан чўчимай ташқарига чиқса, баҳор эрта келишидан дарак.

Маълумотларга кўра, Шимолий Америкада Суғур кунини Германиядан кўчиб келганлар — пенсилваниялик немислар ўйлаб топишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Баҳорнинг қачон келишини «биладиган» суғур ўлиб қолди