Ким Чен Ин ва унинг рафиқаси Ли Сол Жу
Фото: Reuters
Узоқ вақтдан бери омма олдига чиқмаган, журналистлар нигоҳидан йўқолиб қолган Ли Сол Жу, яъни КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг рафиқаси яна омма олдида кўриниш берди. Бу ҳақда Reuters хабар қилган.
Агентликнинг қайд этишича, сиёсатчининг турмуш ўртоғи беш ойлик танаффусдан кейин илк бор омма олдига чиққан. У Ким Чен Ин билан биргаликда Пхеньяндаги Мансуде бадиий театрига борган ва у ерда Ой тақвими бўйича Янги йил байрам тадбирида қатнашган.
Жуфтликка КХДР асосчиси Ким Ир Сеннинг қизи, Ким Чен Иннинг аммаси Ким Гён Хи ҳамроҳлик қилган, ушбу кекса аёл ҳам эри Чан Сон Тхек 2013 йилда коррупцияда айбланиб, қатл қилинганидан кейин омма олдида кам кўриниш бермоқда. Иккала аёл ҳам анъанавий корейс либоси — ханбок кийиб,давлат раҳбарига қўшни ўриндиқларда ўтирган.
Бунга қадар Ли Сол Жу 2021 йил сентябрда кўриниш берган ва ўшанда КХДР ташкил топган кун муносабати билан Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир мақбараларини эри билан биргаликда зиёрат қилганди.
Reuters Ли Сол Жунинг Ким Чен Инга бошқа турли тадбирлар, ҳарбий байрамларда ва хизмат сафарларида ҳамроҳлик қилганини қайд этган. Икки йил аввал у омма олдига чиқмай қўйган ва 2021 йил февралида яна барчанинг диққатини жалб этганди. Журналистлар КХДР биринчи хонимининг бу қадар катта танаффус қилишига унинг ҳомиладорлиги сабаб бўлганини тахмин қилган.
Ким Гён Хи эса 2020 йил январида бери илк бор омма олдига чиқди. Аёл Ким Чен Ин бошқарувининг дастлабки йилларида мамлакатдаги асосий фигуралардан бири бўлган, бироқ эри қатл қилинганидан кейин олти йил давомида панада бўлган. Жанубий Корея разведка хизмати 2017 йилда Ким Гён Хи Пхеньяндан ташқарида даволанаётганини хабар қилган, бироқ унинг қандай касалликка чалингани ҳақида расмий ахборотлар мавжуд эмас. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...