Фото: Чеченистон раҳбарининг матбуот хизмати
Россия президенти Владимир Путин Москвада Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан учрашди. Бу ҳақда Қодировнинг матбуот хизмати хабар берди.
Рамзан Қодиров давлат раҳбарига минтақадаги ижтимоий-иқтисодий вазият тўғрисида ҳисобот берган. Унинг қайд этишича, Путин бошчилигида кўрилаётган чора-тадбирлар Чеченистонга коронавирус пандемиясига қарамай, ривожланиш суръатини сақлаб қолиш имконини бермоқда.
«Касалхоналар дори-дармонлар, кислород, койка фондлари ва ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган. Вакцинация дастури муваффақиятли амалга оширилмоқда», — дейди Қодиров.
Шунингдек, у асосий иқтисодий кўрсаткичлар ўсаётганини маълум қилган. Чеченистон етакчисининг аниқлик киритишича, «саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ошган». «Асосий капиталга инвестициялар ҳажми ортди. 2021 йилда биз 34 миллиард рубллик 347 та инвестиция лойиҳасини амалга оширдик. Ҳозирда қарийб 121 миллиард рубллик 618 та лойиҳа амалга оширилиш босқичида бўлиб, бу 11 мингда иш ўрнини яратиб беради», — дея қўшимча қилади у.
Бундан ташқари, кўрилган чора-тадбирлар натижасида республикада ишсизлик 8 фоизга қадар камайган, 2014 йилдан бошлаб бюджетдан дотация олиш (давлат томонидан бериладиган ёрдам пули) даражаси — 69,6 фоиздан 42,4 фоизгача тушган.
«Республикада миллий лойиҳалар муваффақиятли амалга ошириляпти, мақсадли кўрсаткичларга эришишда минтақада етакчилар қаторида», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, январь охирларида Рамзан Қодиров Чеченистон ҳар йили федерал бюджетдан 300 миллиард рублга (3,8 миллиард доллар) яқин дотация (давлат томонидан бериладиган ёрдам пули) олишини маълум қилганди. Қодировнинг сўзларига кўра, ушбу ёрдамсиз республика «бир ой ҳам яшай олмайди». Чеченистон раҳбари, шунингдек, у ерда пул ишлаш мумкин бўлган табиий ресурслар йўқлигини айтганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...