Британиянинг Ковентри шаҳридаги “Зийнат ул-ислом” масжиди жамоати вакиллари ҳашар ўтказиб, чиқинди машинаси ҳайдовчилари иш ташлаши туфайли ахлатга тўлиб кетган ҳудудни тозалади.
Мусулмонлар Фолсхилл мавзесидаги кўчаларни тартибга келтиришга ёрдам беришди.
“Ахлат йиғувчилар ўз вақтида ишламагани учун ахлат қутилари тўлиб-тошган, шу боис кўчадаги тартибсизлик даражаси ҳайратланарли даражада”, – дейди акция ташкилотчиларидан бири Аёз Мақсуд.
Унинг айтишича, масжидга келувчи кексаларнинг аксари чиқинди уюмлари орасидан ўтишига тўғри келган. Қолаверса, ахлатлар йиғилиб қолгани учун пашша ва бошқа ҳашаротлар кўпайиб кетган.
“Биз тозалашни бошлаганимизда, маҳаллий аҳоли ва дўкондорлар нима қилаётганимизга қизиқиб қолишди ва биз тушунтирганимизда, бунинг учун бизга раҳмат айтишди”, – дейди мусулмон фаол.
Ҳашар асносида бир кунда ўнта кўчадан 30 қоп чиқинди йиғилди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди