15:00 / 16.02.2022
1 088

Украина фавқулодда вазиятларга тайёр туриш учун НАТОдан ёрдам сўради

Украина фавқулодда вазиятларга тайёр туриш учун НАТОдан ёрдам сўради
Фото: Новая газета
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати Евроатлантика офатларга жавоб беришни мувофиқлаштириш марказидан (EADRCC) халқаро ёрдам сўради. Бу ҳақда НАТО сайтида хабар берилган.

Хабарда айтилишича, Украина идораси «тинч аҳолига таъсир қилиши мумкин бўлган ёт характердаги кенг кўламли фавқулодда вазиятларга» тайёргарлик кўрмоқда.

Украина томонидан сўралган асбоб-ускуналар ва механизмлар рўйхати 78 та пунктдан иборат бўлиб, 6 та тоифага бўлинади:
  • Махсус техникалар (30та бульдозер, 10та трактор, кранлар, юк машиналари, 30та йўлтанламас ва 70та пикап автомобиллари, 760дан ортиқ двигателли пуфлама қайиқлар);
  • махсус асбоблар ва жиҳозлар (металл детекторлар ва миналардан тозалаш ускуналари, электр генераторлари, сув фильтрлаш қурилмалари);
  • шахсий ҳимоя воситалари (шлемлар, сув костюмлари, қутқарувчилар учун 22 минг жуфт ва ўт ўчирувчилар учун 11 минг жуфт ҳимоя қўлқоплари, противогазлар, 70 мингдан ортиқ кимёвий ҳимоя костюмлари, 30 мингдан ортиқ дозиметрлар (радиоактив нурланиш даражасини ўлчовчи асбоб);
  • алоқа аппаратлари (турли типдаги 20 мингга яқин радиостанциялар);
  • дори воситалари ва тиббий буюмлар (антибиотиклар, инфузион эритмалар, бинтлар, ҳимоя ниқоблари, 10 000 жуфт тиббий қўлқоплар).

АҚШ ҳукумати Россия Украинага босқинни «исталган вақтда, жумладан 20 февраль куни якунланадиган қишки Олимпия ўйинлари» вақтида ҳам бошлаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Ғарб нашрлари ўз манбаларга асосланган ҳолда, ҳужум 16 февраль куни бошланиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.

Россия бир неча бор ҳеч кимга ҳужум қилишга тайёрланмаётганини билдирган. Кремлдагилар Ғарб нашрларидаги русларнинг Украинага босқини тахминий санаси ҳақидаги хабарларни «васвасага тушиш» деб атаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина фавқулодда вазиятларга тайёр туриш учун НАТОдан ёрдам сўради