Фото: Alex Wong / Getty Images
Аввалроқ Байден россияликларга мурожаат билан чиқиб, АҚШ, НАТО ёки Украинадан қўрқиши керак эмаслигини айтган, Россия ва Украина халқлари умумий тарихга эгалиги ва ўзаро «қонли» урушга киришмаслиги кераклигини қайд этганди.
АҚШ президенти Жо Байденнинг россияликлар душман эмаслиги тўғрисидаги сўзларини олқишлаш мумкин, деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Аммо Кремль вакилининг сўзларига кўра, Америка раҳбари Россияга таҳдид қилмаганида унинг чиқиши Россия халқига янада кўпроқ манзур бўлган бўларди.
Песковнинг қўшимча қилишича, Байден россияликларга эмас, украиналикларга мурожаат қилганида бундан ҳам яхшироқ бўларди.
16 феврал куни Жо Байден россияликларга мурожаат қилди. «АҚШ ҳам, НАТО ҳам Россия учун хавф солмаяпти. Бизнинг ҳаракатларимиз Россия фуқароларига қарши қаратилмаган, Россияни беқарорлаштиришга уринмаяпмиз. Россия фуқаролари, сиз бизга душман эмассиз», деди Оқ уй раҳбари ўз чиқишида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди