15:55 / 20.02.2022
1 774

Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи Чеченистон раҳбари котибиятида юқори лавозимга тайинланди

Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи Чеченистон раҳбари котибиятида юқори лавозимга тайинланди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи Хутмат Қодирова Республика раҳбари котибиятида бошлиқ ўринбосари этиб тайинланди, деб ёзмоқда «Грозний информ».

Хутмат Қодирова
Фото: Instagram

Бу ҳақда, шунингдек, Чеченистон миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот бўйича вазири Аҳмед Дудаев ҳам Instagram’да маълум қилган.

«Чеченистон Республикаси биринчи президентининг набирасини (Хутмат Қодирова) Чеченистон Республикаси раҳбари котибияти бошлиғи ўринбосари этиб тайинлангани билан чин қалбимдан табриклайман! Хутмат Рамзановна Қодировлар шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. У бир неча бор турли соҳаларда юксак муваффақиятларни намойиш этган. У ҳафиз деган юксак унвон соҳибаси бўлиб, ўзини чинакам муслима ва чечен халқининг асл қизи эканини исботлаган. Хутмат Рамзановна ўзига ишониб топширилган лавозимни муносиб бажариб, республика фаровонлиги йўлида меҳнат қилишига шубҳам йўқ», — деб ёзади Дудаев Instagram ижтимоий тармоғида.

Чеченистон раҳбарининг учинчи қизи Хутмат Қодирова «Грозний дельфинарийси» соғломлаштириш ва кўнгилочар мажмуаси бош директори лавозимида ишлайди. Аввалроқ Қодиров уни туғилган куни билан табриклар экан, у Қуръони Каримни ёддан билишини ва Россиядаги энг ёш фермер эканини айтган эди.

Айшат Қодирова
Фото: «ТАСС»

Қодировнинг икки катта қизи ҳам Чеченистонда юқори лавозимларда ишлайди – Айшат 2021 йили маданият вазири этиб тайинланган,

Хадижат Қодирова
Фото: ВКонтакте / магомеддаудов

Хадижат эса Грозний шаҳридаги мактабгача таълим бўлимига бир йилдан ортиқ вақт давомида раҳбарлик қилиб келмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи Чеченистон раҳбари котибиятида юқори лавозимга тайинланди