08:00 / 24.02.2022
1 201

БМТ бош котиби: Донбассда геноцид йўқ, россиялик ҳарбийлар тинчликпарвар кучлар эмас

БМТ бош котиби: Донбассда геноцид йўқ, россиялик ҳарбийлар тинчликпарвар кучлар эмас
Фото: Jason Szenes / EPA / ТАСС
Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларида содир бўлаётган воқеалар геноцид таърифига мос келмайди. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди. Унинг сўзлари ташкилот сайтида келтирилган.

«Геноцид — бу аниқ таърифи бор жиноят ва [бу тарифни] халқаро ҳуқуққа мувофиқ қўллаш керак. Мен ўйлайманки, бу унақа вазият эмас», деган Гуттериш.

У россиялик ҳарбийлар ДХР ва ЛХРга кирса, БМТ уларни тинчликпарвар кучлар деб ҳисобламаслигини қайд этган.

«Модомики бир давлат ҳарбийлари бошқа давлат ҳудудига унинг розилигисиз кирар экан, улар беғараз тинчликпарвар кучлар ҳисобланмайди. Улар умуман тинчликпарвар кучлар бўлмайди» деган БМТ бош котиби. У «тинчликпарварлик фаолияти тўғрисидаги тушунчаларнинг бузиб кўрсатилиши»дан хавотирда эканини билдирган.

Гутерриш Россияни БМТ низомига тўлиқ риоя этишга чақирган: «Бу – Хавфсизлик кенгаши маъқуллаган Минск келишувларига нисбатан ўлимвор зарба бўлди. БМТ Низомининг тамойиллари la carte (ресторандаги) менюси эмас, уларни танлаб-танлаб амалга ошириб бўлмайди. БМТга аъзо давлатлар бу тамойилларни тўлалигача қабул қилган, шу боис уларга тўлиқ риоя этиши керак».

21 февраль куни Владимир Путин ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР республикаларини тан олди ва россиялик ҳарбийлар бу ҳудудда «тинчлик сақланишини таъминлаш функциясини бажариши»га кўрсатма берди.

22 февраль куни Давлат думаси ва Федерация кенгаши Донбассдаги республикалар билан дўстлик тўғрисидаги битимларни ратификация қилди. Бундан ташқари, сенаторлар у ерга россиялик ҳарбийлар киритилишига рухсат берди. «Биз бу тинчликпарвар кучлар бўлишини инобатга оламиз», деди парламент юқори палатаси спикери Валентина Матвиенко.

Айни пайтга қадар Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Япония ва Австралия Россия амалдорлари, бизнесменлари ва компанияларига қарши дастлабки санкцияларни эълон қилди. Сўнгги кунларда Россия валютаси - рубль энг беқарор валюта бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ бош котиби: Донбассда геноцид йўқ, россиялик ҳарбийлар тинчликпарвар кучлар эмас