Фото: Bloomberg
Россия президенти Владимир Путин Европа Иттифоқи санкциясига учради. Бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель маълум қилди.
Иттифоқ Россия президенти Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга қарши персонал санкция эълон қилди. Унга асосан икки амалдорнинг ҳисоб рақамлари музлатилади. Боррелнинг айтишича, кейинги қадам Россияни SWIFT тизимидан узиш бўлиши мумкин. Аммо барча қарор Россиянинг кейинги ҳаракатларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади. «Путин бу рус халқи эмас», деб қўшимча қилди Боррель.
Британия ҳам Путин ва Лавровга қарши санкция қўллайдиган бўлди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Борис Жонсон эълон қилди. «Украинадаги воқеалардан кейин Россия билан муносабатлар яхшиланиши имконсиз», деди Жонсон.
Британия бош вазири Россияни SWIFT'дан узиб қўйиш таклифини билдирди. Италия ва Германия ҳам бу қарорни қўллашини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди