Россия таркибига кирувчи Доғистон республикасининг раҳбари Сергей Меликов Украинадаги «махсус операция» чоғида ҳалок бўлган россиялик офицер, республикада туғилган Нурмагомед Гаджимагомедовнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Гаджимагомедовнинг ўлими ҳақидаги пост 26 февраль куни Меликовнинг Instagram’даги расмий саҳифасида эълон қилинган. Бу Россия Федерацияси расмийсининг Украинадаги россиялик ҳарбийларнинг ўлими ҳақидаги биринчи хабаридир.
«Мен Донбассни ҳимоя қилиш бўйича махсус операция давомида ўз бурчини шараф билан бажарган ёш ватандошимиз, Россия армияси офицери Нурмагомед Гаджимагомедовнинг ўлими ҳақидаги фожиали хабарни чексиз қайғу билан қабул қилдим. Кулинский туманида туғилган, Доғистоннинг жасур ўғлони Нурмагомеднинг оиласига чуқур ҳамдардлик билдираман», — дейилади хабарда.
Доғистон раҳбари Гаджимагомедовнинг ўлими сабабларини ошкор қилмаган. «Агенцва» маълумотларига кўра, марҳум Ҳаво-десант полкида хизмат қилган, у Ингушетия ички ишлар вазири ўринбосари Энгельс Гаджимагомедовнинг ўғли бўлган.
24 февралдан бери бирор марта Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари пайтида рус қўшинлари орасидаги йўқотишлар ҳақида хабар бермади (бундай маълумотлар Россияда махфийлаштирилган). 26 февраль куни эрталаб Украина президенти офиси 3500 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани, яна 200 га яқини асирга олингани ҳақида хабар берди. Ушбу маълумотларнинг мустақил тасдиғи йўқ. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш