Фото: «ТАСС»
Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан 20 та давлат Россия самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпишини эълон қилди. Улар орасида Италия, Германия, Швеция, Бельгия, Исландия, Дания, Ирландия, Австрия, Финляндия, Нидерландия ҳамда Франция бор. Ушбу мамлакатлар тақиқ ҳақида 27 февраль куни хабар берди. Улардан баъзилари Россиядан келувчи парвозларни аллақачон тақиқлаган.
Буюк Британия биринчи бўлиб ўз ҳаво ҳудудини Россия самолётлари учун ёпган эди. Унинг ортидан Европанинг кўплаб давлатлари эргашди. Бундай қарор Болгария, Латвия, Литва, Польша, Руминия, Словения, Чехия ва Эстония томонидан ҳам қабул қилинган.
Аввалроқ Германиянинг энг йирик авиакомпанияси Lufthansa Украина атрофидаги вазият туфайли Россияга ва унинг ҳаво ҳудудида парвозларни вақтинча тўхтатган эди.
24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Донбассда «минтақа аҳолисини геноциддан ҳимоя қилиш» учун «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. Шундан сўнг АҚШ президенти Жо Байден Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилган. Шунингдек, Байден Россиянинг Украинага ҳужуми учун жавобгарлик Владимир Путиннинг зиммасида экани, Россия ушбу ҳарбий операция учун жиддий зарбалар қабул қилиб олиши ҳақида гапирган.
Кейинчалик 25 февралда АҚШ Путин, Лавров ва Шойгуга қарши санкциялар эълон қилди, шунингдек 26 февралда Оқ уйнинг Зеленскийга Киевни тарк этишида ёрдам беришга тайёрлиги хабар қилинди. АҚШ президенти Жо Байден Украинага ҳарбий эҳтиёжлар учун зудлик билан молиявий ёрдам кўрсатишни буюрган, Франция президенти Эммануэль Макрон эса Украинадаги урушнинг узоқ давом этишини тахмин қилган.
27 февраль куни Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди. Унга кўра, Россиянинг айрим банклари SWIFT тизимидан узилади, Марказий банк активлари эса «фалажлантирилади». Украина ва Россия уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш