14:02 / 07.03.2022
2 619

ОАВ: Россия Украинадаги урушга сурияликларни ёлламоқда

ОАВ: Россия Украинадаги урушга сурияликларни ёлламоқда
Фото: Sova News
Россия ҳукумати Сурия аҳолисини Украинадаги урушда қатнашиш учун жалб қилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) нашрига исми ошкор этилмаган тўрт нафар АҚШ расмийси маълум қилди.

Россия ҳукумати кўча жангларида тажриба орттирган сурияликларни қидирмоқда ва бу уларга Киевни эгаллашга ёрдам беришига умид қилмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай амалиёт жанговар ҳаракатлар кучайганини кўрсатиши мумкин, деб таъкидлайди WSJ.

Нашрда қанча суриялик ёллангани ҳақида маълумот йўқ. Улардан баъзилари аллақачон Россияда ва Украинага боришга ҳозирлик кўрмоқда, дейди нашр суҳбатдошларидан бири.

Бир ҳафта олдин Суриянинг Deirezzor24 нашри Россия Сурияда ёлланма аскарларни, шунингдек, объектларни қўриқлаш учун одамларни ёллаётгани ҳақида хабар берганди. Қўриқлаш учун олти ойлик иш ва 200-300 доллар маош ваъда қилинган. Deirezzor24 маълумотларига кўра, хусусан, «Вагнер» жангарилари ишга олинмоқда.

«Вагнер» гуруҳи — ОАВларда Россия хусусий ҳарбий компанияси деб аталувчи норасмий қуролли тузилма. Маълумотларга кўра, 2014 йилдан буён гуруҳ Украина ва Сурия ҳудудларида жанг қилган. 2017 йилда «Вагнер» гуруҳи АҚШ санкциялар рўйхатига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россия билан урушда қатнашиш учун хорижлик кўнгиллилар ёлланаётгани ҳақида хабар берган эди. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебага кўра, 52 давлатдан 20 минг киши Украинага кўнгилли равишда келган. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Россия Украинадаги урушга сурияликларни ёлламоқда